Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ҳамкорликдаги тарғиботлар


Вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда республикамизда турли соҳаларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини фуқароларга етказиш ва ижросини самарали таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали давлат орган ва ташкилотлари билан ҳамкорликда тарғибот тадбирлари ташкил этилишига катта аҳамият қаратиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 30 апрель куни вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят телевидениеси орқали давра суҳбати ташкил этилди.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг Ягона электрон тизими жорий этилганлиги, тизимнинг устувор йўналишлари ҳамда самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар хусусида тушунтириш берилди.

Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни матнини ижрочиларга ўз вақтида етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбирларини самарали тарзда амалга ошириш, бу борада давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот тадбирлари ташкиллаштиришга катта эътибор берилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Вилоят божхона ходимлари томонидан божхона соҳасида жорий йилда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларга биноан фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият субъектлари учун берилган ҳуқуқлар, имкониятлар тўғрисида сўз юритилди.