Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

12
Президент қарорлари - ҳаётда ва назоратд

Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини “Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш ва янада жадаллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича бир қанча чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

12
Фермерлар билан манзилли учрашувлар ташкил этилмоқда

Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида фермерлар билан сайёр учрашувлар ўтказилди.

12
Электрон қарорлар айланмоқда

Китоб туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги биносида корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги марказий аппарати, девонхона ходимлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 390-сон қарорининг мазмун-моҳияти туширилди.

12
Сайлов билан келажак сари

Марказий сайлов комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури тасдиқланди.

12
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси бўйича сайёр тадбир ўтказилди.

Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Қамай” МФЙда “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида сайёр тадбир ўтказилди. Йиғилганларга, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрланиши, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказиш бўйича адлия вазирининг буйруғи қабул қилинганлиги маълум қилинди.

12
"Фермерга мадад" акцияси доирасида учрашувлар ўтказилмоқда

Адлия вазирининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида Қамаши туман адлия бўлими ходимлари томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга мўлжалланган тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда жойлардаги фермер хўжаликларининг муаммолари ва таклифларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

12
Виждон эркинлигининг кафолати ва диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишнинг янги босқичлари

Эътиқод эркинлиги жамиятда ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик муҳити, меҳр-оқибат туйғуларини шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Ўзбекистонда турли миллат вакиллари тинч-тотув яшаши натижасида конфессиялараро тинч, ўзаро тотувлик муносабатлари ҳукм суриб келмоқда.

12
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси дорасида амалга оширилаётган ишлар

Адлия вазирининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ўтказилаётган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси дорасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

09
Самарали тарғибот саводхонлик калити

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан аҳолини хабардор қилиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.