04.04.2025
Ko`kdala туман адлия бўлимининг 2025 йилning o`tgan 3 oyi давомида амалга оширган фаолияти юзасидан
Kўкдала туман адлия бўлимининг 2025 йилning ўтган 3 ойи давомида амалга оширган фаолияти юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ko`kdala туман адлия бўлими томонидан 2025 йилning o`tgan 3 oyi давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Бўлим томонидан 2025 йилning o`tgan 3 oyi давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 30 та мурожаатларнинг 21 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 17 та ёки 80 фоизи қаноатлантирилган, 8 та ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 11 та жойига чиқиб ўрганилган).
Ўтказилган сайёр қабуллар
Бўлим томонидан 2025 йилning o`tgan 3 oyi давомида ҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 11 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 450 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 14 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 9 таси қаноатлантирилган ва 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги
2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
2 тасига розилик визаси қўйилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 1 та ўрганиш ва 10 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 1 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмади.
Натижада
Бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 6 та даъво ариза ва аризалар киритилиб, шундан 3 таси тўлиқ қаноатлантирилган, 170 773 979 млн. сўм манфаатдор шахс фойдасига ундирилган.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2025 йилning o`tgan 3 oyi давомида жами 1391 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 40 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 460 таси оғзаки, 486 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 405 таси ижтимоий тармоылардагилардан иборатдир.
Ko`kdala туман адлия
бўлими бошлиғи Sh.Usmanov