Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
05.08.2021

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасидаги бўш (вакант) лавозим бўйича 5-сонли ЭЪЛОН

I. Қашқадарё вилояти адлия бошқармасидаги бўш (вакант) лавозим:

1. Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси кассири (Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан ҳавола орқали танишинг);

Фаолият йўналиши:

·         фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиш;

·         жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

·         таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

·         коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

Расмий талаблар:

·         Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

·         Молия-иқтисод мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлиш;

·         мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

·         давлат тилини мукаммал билиш;

·         шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.


Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·         барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

·         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·         муносиб иш ҳақи (иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·         қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

·         идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

·         замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;

- шахсий варақаси (Низомнинг 29-иловасига мувофиқ маълумотнома-объективка),

– диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

– 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати;

– фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси.

Танлов ўтказиладиган жой:

·         Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси (Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 55-уй).

Боғланиш учун телефон рақам ва электрон почта манзили ҳамда мурожаат муддати:

         номзодлар 2021 йил 20 августга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг “Qashqadaryo@adliya.uz” электрон почтасига юбориши лозим (боғланиш учун телефон: 75-221-26-69).

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан  http://qashqadaryo.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/qash_vacancy/jobs.php ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

         Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига, вилоят адлия бошқармасининг 221-26-69 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

 

 


Рўйҳатга қайтиш