Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
05.08.2021

Қашқадарё вилояти юридик техникумида мавжуд (вакант) лавозимлар бўйича 6-сонли эълон

Қашқадарё вилояти юридик техникумида мавжуд (вакант) лавозимлар:

1. Ҳуқуқшунослик фанлари бўйича ўқитувчи – (Йўналиши бўйича oлий юридик маълумот)

•        иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

•        муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

•        қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

•        идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

•        замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

•       адлия ходимлари учун бериладиган мартаба-даража ва давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:

Номзодлар 2021 йил 20 августга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини юридик техникумининг “Qashqadaryo@adliya.uz” электрон почтасига юборишлари лозим

(маълумот учун телефон: 75. 223-22-39, +99890.114-18-18 телеграмм номер).

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/ ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

Танлов ўтказиладиган жой:

•          Қашқадарё вилоят юридик техникуми (Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 52-уй).

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар:

•       педагогик фаолиятида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;

•        соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

• намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш хусусиятларига эга бўлиши зарур.

Расмий талаблар:

•        Олий маълумот бўлиши шарт;

•        мутахассислик бўйича муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

•       Тилни мукаммал билиш даражаси, инглиз тили учун – B2 ва IELTS 5.5 ёки ундан юқори даражадаги сертификат;

•       шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.     

 

 


Рўйҳатга қайтиш