Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
28.05.2021

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 3-сонли ЭЪЛОН

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 3-сонли ЭЪЛОН

 

I. Қашқадарё вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар:

1.Миришкор туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси (Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан ҳавола орқали танишинг);

2.Қарши туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси (Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан ҳавола орқали танишинг);

3.Қарши шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси (Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан ҳавола орқали танишинг).

Фаолият йўналиши:

·         қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

·         ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

·         ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

·         давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш;

·         қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш;

·         туман (шаҳар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

·         ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

·         фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш;

·         инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.

 

 

 

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар:

·         фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

·         ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

·         давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

·         расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

·         жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

·         соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

·         таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

·         коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

·         ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

·         Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

·         юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;

·         мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

·         давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш лозим;

·         шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

 

    Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·         ·иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·         ·муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·         · хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·         ·қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;

·         ·идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

·         Қўшимча афзалликлар:

·         ·замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         ·давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси кассири

·         фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиш;

·         жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

·         таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

·         коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

Расмий талаблар:

·         Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

·         Молия-иқтисод мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;

·         мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

·         давлат тилини мукаммал билиш;

·         шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.


Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·         барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

·         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·         муносиб иш ҳақи (иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·         қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

·         идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

·         замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;

- номзоднинг паспорт нусхаси;

- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

- номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома объективка).

Танлов ўтказиладиган жой:

·         Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси (Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 55-уй).

Боғланиш учун телефон рақам ва электрон почта манзили ҳамда мурожаат муддати:

         номзодлар 2021 йил 12 июнга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг “Qashqadaryo@adliya.uz” электрон почтасига юбориши лозим (боғланиш учун телефон: 75-221-26-69).

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан  http://qashqadaryo.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/qash_vacancy/jobs.php ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

         Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, вилоят адлия бошқармасининг 221-26-69 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

 

 


Рўйҳатга қайтиш