Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
02.03.2021

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 2-сонли ЭЪЛОН

I. Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги Нотариал архивида бўш (вакант) лавозимлар:
1.  Архив иш юритувчиси  (Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан  ҳавола орқали танишинг);

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар:
Архив иш юритувчиси:
• фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
• ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
• жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
• соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
• бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
• коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
 Расмий талаблар:
• Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
• юриспруденция мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта-махсус, бошқа олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлиш; 
• давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
• шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
• Вилоят марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
• иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
• бошқа ҳудудлардан келган ходимга уй-жойни ижрага олганлик (ижарада турганлик) учун ижара ҳақи қопланади;
• муносиб иш ҳақи; 
• идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
- номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома объективка).
Танлов ўтказиладиган жой:
·         Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси (Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 55-уй).
Боғланиш учун телефон рақам ва электрон почта манзили ҳамда мурожаат муддати:
         номзодлар 2021 йил 16 мартга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг “Qashqadaryo@adliya.uz” электрон почтасига юбориши ёки бошқарманинг Кадрлар бўлимига тўғридан-тўғри тақдим қилиши лозим (боғланиш учун телефон: 75-221-26-69).
  Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан  http://qashqadaryo.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/qash_vacancy/jobs.php ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
         Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, вилоят адлия бошқармасининг 221-26-69 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш