Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 1-сонли ЭЪЛОН
I. Қашқадарё вилоят Деҳқонобод туман адлия бўлимида бўш (вакант) лавозимлар:
1. Етакчи маслаҳатчи (Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан ҳавола орқали танишинг);
II. Қашқадарё вилоят Қамаши туман адлия бўлимида бўш (вакант) лавозимлар:
1. Етакчи маслаҳатчи (Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан ҳавола орқали танишинг);
Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар:
Етакчи маслаҳатчи:
· фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
· бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
· Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
· юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
· давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· Туман марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
· бошқа ҳудудлардан келган ходимга уй-жойни ижрага олганлик (ижарада турганлик) учун ижара ҳақи қопланади;
· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
- номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома объективка).
Танлов ўтказиладиган жой:
· Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси (Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 55-уй).
Боғланиш учун телефон рақам ва электрон почта манзили ҳамда мурожаат муддати:
номзодлар 2021 йил 29 январга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг “qashqadaryo@adliya.uz” электрон почтасига юбориши ёки бошқарманинг Кадрлар бўлимига тўғридан-тўғри тақдим қилиши лозим (боғланиш учун телефон: 75-221-26-69).
Ишга қабул қилиш тартиби https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=99233 ва саволлар рўйхати билан https://qashqadaryo.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/qash_vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=40849 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, вилоят адлия бошқармасининг 221-26-69 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.