Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
04.09.2020

Диққат эълон Ишга таклиф этамиз эълон-1

Қашқадарё вилояти юридик техникумида мавжуд (вакант) лавозимлар:
1.    Ўқув –методик бўлими булим бошлиғи – 1 штат; (Олий ва олий юридик маълумот)
2.    Ёшлар билан ишлаш бўлими услубчи – 1 штат; (Олий ва олий юридик маълумот)
3.    Декан – 1 штат; (Олий ва олий юридик маълумот)
4.    Ахборот-ресурс маркази директори – 1 штат; (Олий маълумот)
5.    Ахборот технологиялари ва ўқитишнинг техник воситалари бўлими етакчи мутахассиси – 1 штат; (Олий маълумот)
6.    Юридик ва инглиз тили фанларидан дарс берувчи ўқитувчи (Олий юридик маълумот, хорижий тил бўйича олий маълумот)

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
•        иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
•        муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
•        қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
•        идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
•        замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
•       адлия ходимлари учун бериладиган мартаба-даража ва  давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Мурожаат муддати ва манзил:
Номзодлар 2020 йил 19 сентябрга  қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини юридик техникумининг “Qashqadaryo@adliya.uz” электрон почтасига юбориш лозим
(маълумот учун телефон: 75. 223-22-39, +99891.453-48-76 телеграмм номер).
Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/ ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.
Танлов ўтказиладиган жой:
•         Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси (Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 55-уй).

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
•        ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
•        аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
•        ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
•        жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
•        соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
•        ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
•        Олий ва Олий юридик маълумот
•        мутахассислик бўйича муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
•       давлат тилини мукаммал билиш, рус ва инглиз тилида эркин сўзлаша ва ёза оладиган номзодларга устуворлик берилади;
•       шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Рўйҳатга қайтиш