Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
05.06.2020

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бўш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида 2-сонли эълон:

I. Қашқадарё вилоят Нишон туман адлия бўлимида бўш (вакант) лавозимлар:

1.      Етакчи маслаҳатчи (Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан  ҳавола орқали танишинг);

 

 II. Қашқадарё вилоят Қамаши туман адлия бўлимида бўш (вакант) лавозимлар:

1.      Катта маслаҳатчи (Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан  ҳавола орқали танишинг);

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар:

Етакчи маслаҳатчи:

·         фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

·         ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

·         жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

·         соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

·         бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

·         коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

·         ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

 Расмий талаблар:

·         Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

·         олий юридик маълумот;

·         давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

·         шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Катта маслаҳатчи:

·         фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

·         ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

·         жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

·         соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

·         бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

·         коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

·         ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

 Расмий талаблар:

·         Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

·         олий юридик маълумот;

·         давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

·         шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·         Туман марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

·         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·         бошқа ҳудудлардан келган ходимга уй-жойни ижрага олганлик (ижарада турганлик) учун ижара ҳақи қопланади;

·         муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·         идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;

- номзоднинг паспорт нусхаси;

- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;

- номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома объективка);

Танлов ўтказиладиган жой:

·         Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси (Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 55-уй).

 

 

Боғланиш учун телефон рақам ва электрон почта манзили ҳамда мурожаат муддати:

·         номзодлар 2020 йил 20 июнга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг “qashqadaryo@adliya.uz” электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 75-221-26-69).

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан  http://qashqadaryo.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/qash_vacancy/jobs.php ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

         Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия бошқармасининг 221-26-69 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

 

 


Рўйҳатга қайтиш