Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
15.10.2018

ҚАШҚАДРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бўлими бошлиғи

3 500 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, бўлим ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

бўлимга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, бўлим фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, бўлимга юклатилган вазифаларни бажариш шакллари ва услубларини белгилайди;

бўлим ходимлари орасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг ижросини назорат қилади;

раҳбарият топшириқлари, фармойишлари, буйруқлари ва кўрсатмаларининг ходимлар томонидан бажарилишини текширади, ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишини назорат қилади;

бўлимга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

бўлимда меҳнат интизомини таъминлайди, уни бузган ва ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашаётган, берилган топшириқ ва кўрсатмаларни узрсиз сабабларга кўра бажармаётган ёки меҳнат интизомини мунтазам равишда бузиб келаётган ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўриш, шунингдек ўзига топширилган вазифа ва функцияларни ўз вақтида ва сифатли бажарган ходимларни рағбатлантириш бўйича адлия бошқармаси раҳбариятига таклифлар киритади;

бўлим фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, иш режаси ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш учун бўлимнинг барча ходимлари иштирокида мунтазам равишда тезкор йиғилишлар ўтказади;

бўлимга тегишли барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда юқори даражада ва муддатида кўриб чиқилишини таъминлайди

2

Ижтимоий- иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси

2 500 000

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони
ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Вазирлик ҳужжатлари билан ушбу тузилмага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш;

бўлим фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш бўйича амалий чора-тадбирларни сўзсиз ижросини таъминлашда қатнашиш; Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма бошлиқларининг буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида
ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилишда қатнашиш;

бўлим фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бўлимнинг
ҳар чораклик иш режаларини бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш; бўлим иш режаларини бажарилиши юзасидан ҳисобот беради;

бўлимга тегишли барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сифатли ва муддатида кўриб чиқилишини таъминлайди;

Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

 

 

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1

Яккабоғ туман адлия бўлими бошлиғи

3 000 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

Ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика - вилоят - туман - маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш ишларини бажариш.

4

Қарши туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

2 500 000 сўм

5

Қамаши туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

2 500 000 сўм

6

Миришкор туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

2 500 000 сўм

Ғузор туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

2 300 000 сўм

Деҳқонобод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

2 300 000 сўм

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

1

Нишон туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

950 000

Олий, ҳуқуқшунос

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш; 

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

2

Шаҳрисабз шаҳар
 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

950 000

3

Чироқчи туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

950 000

4

Яккабоғ туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

950 000

 

 

 

 

                        ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ НОТАРИУС КОТИБИ

1

Ғузор туман 2-сон ДНИ нотариус котиби

800 000

Олий ёки ўрта махсус маълумот

Нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

нотариал ҳаракатни умумлаштиришда иштирок этиш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

нотариал идорада нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланиши, архив ишларини юритишни таъминлаш;

Нотариус ва нотариус ёрдамчисининг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни

 

 

 

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 30 октябрь кунига қадар ўз маълумотнома-обьективкасини qashqadaryo@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.


Рўйҳатга қайтиш