Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
05.07.2018

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларда бўш иш ўринлар ҳақида ЭЪЛОН

Т/р

Идора номи

Вакант лавозим

Вакант бўлган лавозим штат бирлиги

Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар

Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар ўрнига

1

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

Етакчи бухгалтер

 

Олий (молия, иқтисодиёт) маълумотга эга, бюджет ташкилотларида мутахассислиги бўйича камида икки йиллик иш-стажига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “УзАСБО” дастурини мукаммал биладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

 

2

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи

1

Олий юридик маълумотга, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

3

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

Ижтимоий- иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси

1

Олий юридик маълумотга, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

4

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими катта маслаҳатчиси

1

Олий юридик маълумотга, тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

5

Қарши шаҳар 3-сон ДНИ

Нотариус котиби

 

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

6

Қарши шаҳар 5-сон ДНИ

Нотариус котиби

 

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

7

Қамаши туман ДНИ

Нотариус ёрдамчиси

1

Олий-юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

8

Ғузор туман 2-сон ДНИ

Нотариус котиби

1

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

9

Қарши туман ДНИ

Нотариус ёрдамчиси

1

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

10

Қарши туман ДНИ

Нотариус котиби

1

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

11

Касби туман ДНИ

Нотариус котиби

1

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

12

Нишон туман 1-сон ДНИ

Нотариус ёрдамчиси

1

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

13

Шаҳрисабз шаҳар
 1-сон ДНИ

Нотариус ёрдамчиси

1

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

14

Яккабоғ туман 1-сон ДНИ

Нотариус ёрдамчиси

1

Олий-юридик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

15

бошқарма ҳузуридаги нотариал архив

иш юритувчи

1

Олий ёки ўрта-масхсус юридик маълумотга, салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 


Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

-            Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

-            ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

-            белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

-            қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

-            илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

-            адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

-          ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.

Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатлар топширади.

- танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

-            номзоднинг паспорт нусхаси;

-            иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

-            ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

-            диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

-            мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;

-            таржимаи ҳол;

-            086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;

-            3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

-            шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

-            солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

-            фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

-            яшаш жойидан маълумотнома.

                   Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни жорий йилнинг 20 июлгача Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига топширишлари керак.

                   Манзил: Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 55-уй. (телефон 0375 223-01-79)


Рўйҳатга қайтиш