Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларда бўш иш ўринлар ҳақида ЭЪЛОН

2016 йил 13 сентябрь холатига

Т/р

Идора номи

Вакант лавозим

Вакант бўлган лавозим штат бирлиги

Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар

Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар ўрнига

1

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими катта маслаҳатчиси

1

Олий юридик маълумотга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

2

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси

1

Олий юридик маълумотга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

3

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси

1

Олий юридик маълумотга, адлия органлари ва муассасалари тизимидаги мутахассислиги бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган салоҳиятли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

4

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

Кассир

1

Олий (молия, иқтисодиёт) маълумотга эга, бюджет ташкилотларида мутахассислиги бўйича камида икки йиллик иш-стажига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “УзАСБО” дастурини мукаммал биладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

5

Қарши шаҳар 3-сон ДНИ

Нотариус котиби

1

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

6

Шаҳрисабз туман 1-сон ДНИ

Нотариус котиби

1

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

7

Яккабоғ туман

1-сон ДНИ

Нотариус котиби

1

Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

8

Шаҳрисабз туман 2-сон ФҲДЁ бўлими

Мудир(а)

1

Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга эга бўлган, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

9

Деҳқонобод туман ФҲДЁ бўлими

Мудир(а)

1

Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга эга бўлган, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

10

Китоб туман ФҲДЁ бўлими

Мудир(а)

1

Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга эга бўлган, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

11

Нишон туман ФҲДЁ бўлими

1-тоифали инспектори

1

олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим.

Асосий ишда ишловчи ходимнинг бола парваришлаш таътили даврига

 Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

- қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

- илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.

Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатлар топширади.

- танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

- номзоднинг паспорт нусхаси;

- иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

- ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

- мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;

- таржимаи ҳол;

- 086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;

- 3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

- шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

- солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

- фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

- яшаш жойидан маълумотнома.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни жорий йилнинг 23 сентябригача Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига топширишлари керак.

Манзил: Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 55-уй. (телефон 0375 223-01-79) 


Рўйҳатга қайтиш