Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ҳар бир мурожаат эътиборда


DSC02083.JPGДавлатимиз томонидан аҳолига қулай ва сифатли ҳизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш қонун ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2014 йил 30 майда тасдиқланган Адлия вазирлиги раҳбариятининг 2014 йил июнь ойида Қашқадарё вилояти ҳудудида фуқароларни сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ Адлия вазирининг биринчи ўринбосари М.Икрамов томонидан Қарши шаҳри, Чироқчи, Ғузор ва Деҳқонобод туманларида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар ҳамда ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субьектлари қабул қилинди.

Қабул жараёнида жами 26 нафар фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари қабул қилиниб, расмийлаштирилган баённомалар асосида ижрога қаратилди. DSC02083.JPG

Шунингдек, ушбу мурожаатлар белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, уларнинг 20 таси қаноатлантирилган бўлса, қолган 6 таси юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Масалан, бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига кўриб чиқиш учун 13 та мурожаат йўналтирилган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 12 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, ҳал этилган ва 1 та мурожаат эса қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги сабабли кўриб чиқиш учун масъул ходимларга топширилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатлари учун хизмат қилаётганлигини ва фуқаролик жамиятини қуришда жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилаётганлигини кўришимиз мумкин.