Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Изчил ҳамкорликни кенгайтириш


Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент давлат юридик университети талабаларининг ота-оналари билан 2013-2014 ўқув йили якунига бағишланган учрашув ташкил этилди. DSC02083.JPG

Учрашувда таъкидланганидек, мустақиллик йилларида Мамлакатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан барча соҳалар каби таълим тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Хусусан, халқимизнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлари асосида, замонавий фан, техника ютуқларига асосланган кадрлар тайёрлашга бўлган эътибор ва талаб ортди.

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этишга йўналтирилаётган йиллик харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этаётгани ва бу тизимнинг Давлат бюджети харажатларидаги улуши 35 фоиздан ортиқ эканлиги ўз-ўзидан соҳага қаратилаётган улкан эътиборнинг яққол тасдиғи саналади.

Учрашувда сўзга чиққан Адлия вазири Н.Йўлдошев, малакали ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлашга қодир бўлган юридик таълим тизимини янада такомиллаштириш олдимизга янги-янги талабларни қўяётганлигини, ўтган ўқув йили олдидан, Университет профессор-ўқитувчиларнинг танловида чет тилларини билиши, ахборот технологияларидан мукаммал фойдалана олиши ҳамда замонавий талаблар асосида дарс ўтиш талабидан тортиб, уларнинг дунёқараши-ю, маънавияти ҳамда ташаббускорлигига жиддий эътибор қаратилганлигини алоҳида таъкидлади.

DSC02083.JPGАмалга оширилган ташкилий-ҳуқуқий ишларнинг навбатдаги босқичи сифатида, Юртбошимиз томонидан 2013 йилнинг 28 июнида имзоланган, “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Тошкент давлат юридик институти Тошкент давлат юридик университети сифатида қайта ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари аниқлаштирилди, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим муассасаси ва илмий-методик марказ этиб белгиланди. Даргоҳнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар­ амалга оширилди.

Талабаларимизнинг тўлақонли ўқишга ва бўш вақтларини фанга оид ҳамда бадиий адабиётларни мутолаа қилишга жалб қилиш учун даргоҳда барча шарт-шароитлар етарли. Тошкент давлат юридик университетининг Ахборот-ресурс марказида сақланаётган умумий адабиётларнинг сони 260 минг донани ташкил этади. Уларнинг 70 фоизини юридик фан дарсликлари, қолган 30 фоизи бошқа адабиётлар ҳисобланади.

Ҳозирда талабаларга 17 нафар фан доктори, 63 нафар фан номзодлари дарс ўтаётган бўлиб, педагогларнинг ўртача ёши 37 ёшни ташкил қилади. Бир сўз билан айтганда, педагог ва талабаларнинг ўқиш ва изланишлари учун таълим даргоҳининг моддий техник имкониятлари, илмий солоҳияти тубдан қайта яратилди. Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган бир гуруҳ талабалар ўқув йили давомида турли ютуқларни қўлга киритдилар.

DSC02083.JPGТадбирда шунингдек, талабаларнинг таълим-тарбиясида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар нималарда кўринаётганлиги, бу борада таълим муассасаси ҳамда ота-оналар олдида қандай вазифалар турганлиги ҳақида фикр юритилди.

Ўзаро эркин мулоқот асосида ташкил этилган учрашувда сўзга чиққанлар ота-оналар, Университетда яратилган шароитлардан ўз вақтида самарали фойдаланиш, ўқув жараёнини назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлаш кўп ҳолларда ўз фарзандларининг тиришқоқлигига боғлиқ эканлигини таъкидлашди.

Тадбирда ёзги таътил даврида талабаларнинг ўтган курсдаги фанларни қайта такрорлаб, ҳуқуқий масалаларни мустақил равишда ечишига эътибор қаратишлари, танланган соҳа мутахассислиги доирасидан ташқари амалдаги қонунлар ва кодексларни мустақил такрорлашлари, хорижий тилларни пухта ўрганишлари, ҳуқуқий мавзуда мақолалар ёзиб бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари, ўзлари ўқиган мактаб ва коллеж ўқувчилари учун қонунчилик янгилиги бўйича тарғибот ишларини амалга оширишлари лозимлиги таъкидланиб, таълим ва ота-оналар ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди.

Учрашувда аъло баҳоларда таълим олаётган, жамоат ишларида фаол иштирок этаёган ҳамда намунали ҳулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган талабаларнинг ота-оналарига Адлия вазирлигининг ташаккурномалари топширилди.