Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-28-30

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

03

Ўқувчилар билан учрашув


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг тадбирлар дастурида ёшларни давлат ҳокимияти органлари тизими фаолияти билан яқиндан таништиришга қаратилган вазифалар белгиланган. Шу мақсадда, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбир Тошкент юридик коллежининг ёш ҳуқуқшуносларини адлия органларининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолияти ҳақидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

Тадбир аввалида ёшларга мамлакатимизда интеллектуал салоҳиятли, маънавий баркамол, жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганлиги, мустақилликнинг илк йиллариданоқ ёшларни қўллаб-қуватлаш борасида қатор қонунлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганли хусусида атрофлича маълумот берилди. DSC02083.JPG

Жонли мулоқот асосида ташкил этилган тадбирда адлия органларининг фаолияти ҳақида сўз юритилди. Адлия органлари томонидан ижтимоий-сиёсий ҳаётни, давлат тузилишини, шу жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасини эркинлаштириш, тадбиркорлик, шартномавий ҳуқуқий муносабатлар, суд ижро ишлари, нотариат соҳасини такомиллаштириш, халқаро-ҳуқуқий алоқалар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Таъкидланганидек, бугунги кунда адлия вазирлигида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш йўналишида 10 дан ортиқ бошқармалар, 14 та ҳудудий бошқарма, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари, Суд департаменти, Суд экспертиза, Юристлар малакасини ошириш маркази, “Адолат” нашриёти ҳамда ҳуқуқий ОАВлари фаолият олиб бормоқда.

Биргина, ўтган йилда вазирликнинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 56 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 12 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди. 1081 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг 1334 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан, 403 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди. DSC02083.JPG

Қайд этилганидек, ёшларимизнинг жаҳон андозаларига мос билим олиши, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб улғайишини таъминлаш, қобилият ҳамда иқтидори, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, қалбида она юртга садоқат ва фидойилик туйғуларини шакллантириш борасида амалга оширилаётган беқиёс саъй-ҳаракатлар замирида ҳам айнан эртанги авлод эгаларини камол топтиришдек эзгу мақсад мужассам.

Ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш билан боғлиқ ишларга чуқур эътибор билан ёндашилса, мамлакатимизни модернизация қилиш ва замонавий демократик жамият қу­риш йўлидаги кенг кўламли вазифалар муваффақиятли ҳал этилади. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, жамиятда ёшларнинг ҳуқуқий маданияти юксалишида юридик таълим беқиёс ўрин тутади.

DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан, ўтган йилда юксак мақомга эга бўлган Тошкент давлат юридик университетида таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув дастурларини қайта ишлаб чиқиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Университетда ўқитишни замонавий шакл ҳамда халқаро тажрибалар, илғор педагогик методлар, ахборот-коммуникация, инновацион технологиялар асосида олиб бориш бўйича бир қатор янги ихтисослашувлар ташкил этилди.

Бевосита мулоқотда ёшларнинг иқтисодий, идоравий, жиноий, маъмурий, ижтимоий қонун ижодкорлиги йўналишида, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот, қонунларни тарғиб этишда тизимдаги “Lex.uz” миллий базасининг ўрни, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишда қонунчилик талаблари ҳақидаги саволларига соҳа ходимлари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди. Тадбирда фаол ёшларга вазирликнинг “Фахрий ёрлиқ”лари ва ҳуқуқий нашрлар тўпламлари топширилди.

Адлия органлари томонидан ёшлар билан бу каби амалий мулоқотлар ҳудудларда ҳам ташкил этилмоқда.