Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-28-30

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

17

Ватан келажаги сенинг қўлингда!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳар томонлама соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор амалий тадбирлар белгиланди.IMG_6998.jpg

Адлия вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ташкил этилган “Ватан келажаги сенинг қўлингда!” деб номланган маърифий-ҳуқуқий анжуман эртамиз эгалари камолоти билан боғлиқ амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга бағишланди.

Тадбирда таъкидланганидек, ёшлар — жамиятнинг туб негизи, аҳолининг илғор қатлами, келажакнинг ишончли ворисларидир. Ҳар бир давр ёшларининг билим даражаси, дунёқараши, ўй-фикри, маънавий қиёфасига қараб ўша жамиятнинг эртанги кунини аниқ тасаввур этиш мумкин.

Мустақилликнинг дастлабки йилидаёқ, аниқроғи, 1991 йилнинг 20 ноябрида "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган эди. Мазкур қонун бош ислоҳотчи бўлган давлатнинг ёшлар масаласига доир асосий стратегик йўналишлардаги фаолиятини изчил ва тизимли равишда босқичма – босқич амалга оширишга имконият яратиб берди. Ушбу Қонуннинг 1-моддасида, “Ёшларга оид сиёсат Ўзбекис­тон Республикаси давлат фаолиятининг устувор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборатдир”, – дея мус­таҳкамлаб қўйилган.

Анжуманда сўзга чиққанлар қайд этишганидек, мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ, уларнинг энг асосийларидан бири шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан сағлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Зеро, юртнинг келажаги бугун камолга етаётган ёшлар қўлида. Юртбошимиз таъкидлаганидек “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир”. Ана шу эзгу мақсадларни амалга ошириш мамлакатимиз мустақил тараққиёт йўлидаги давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.IMG_6988.jpg

“Ёшларга оид давлат сиёсатини асослари тўғрисидаги”, “Таълим тўғрисидаги’’ қонунлар, “Кадрлар таёрлаш миллий дастури’’ каби ўнлаб қонунлар ҳамда Давлат дастурлари ёшлар хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Аммо, шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги кун, бугунги давр бу соҳадаги ишларни янада кенгайтириш, ёшлар манфатларини таъминлашга ва хуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, шу асосда ёшларимиз учун янги имкониятларни очиб беришни тақозо этмоқда. Шу жиҳатдан ҳам Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришни назарда тутади.

Тадбирда қайд этилганидек, ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари мазмун моҳиятини, ёшлар ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунларни уларга етказиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Анжуманда мазкур Қарорда белгиланган вазифалар, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, замонавий билим ва касб-ҳунарга эга бўлиш учун яратилган имконият ва имтиёзлар, ёшлар манфаатлари ҳамда ташаббусларини қўллаб-қуватлаш, глобаллашув шароитида дунёда кучайиб бораётган турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш, “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан ёшларни ҳимоя қилиш борасида эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.