Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Элга хизмат-шарафли вазифа


Қашқадарё вилоят Шахрисабз туманида аҳолига замонавий ва янги биноларда ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ҳамда қулайликлар яратиш мақсадида 2 қаватдан иборат замонавий талаблар асосида қад росталагн, зарур техника ва мебеллар билан жиҳозланган янги давлат нотариал идораси ишга туширилди.IMG_4118.jpg

Бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар туманда ҳақиқатдан ҳам аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишда ва шаҳарсозликдаги муҳташам бинолар яна биттага кўпайганини таъкидлаб, туман аҳолиси номидан миннатдорчилик билдирди.

Шу куни Китоб туманида аҳолига замонавий ва янги биноларда ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ҳамда қулайликлар яратиш мақсадида Давлат нотариал идораси ва ФҲДЁ бўлими янги биносининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.IMG_4148.jpg

Бинонинг очилиш маъросими расмий равишда Давлат мадҳияси билан бошланди. Шундан сўнг “Соғлом бола йили” муносабати билан иштирокчиларни мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган кичкинтой болалар рақс ва шеърлари билан хушнуд этишди, тадбирда бадиий гимнастикани ёшларимиз томонидан маромига етказиб ижро этилиши юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам ёшларга қаратилаётган эътиборнинг яққол намунаси бўлди.

Тадбир давомида ФҲДЁ бўлимида биринчи бўлиб никоҳдан ўтаётган ёшларга никоҳ гувоҳномаси, эсдалик совғалари топширилди. Шу билан бирга биринчи туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ҳам эгасига эсдалик совғалар билан топширилди.