Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Конституция – Бош қомусимиз


Қашқадарё вилоятида вилоят адлия бошқармаси, прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ва “Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати” билан ҳамкорликда “Конституция – Бош қомусимиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда Асосий Қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб келаётганлигини ҳамда асосий қонунимиз қадимги Хоразм ва Сўғдиёна, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, ўзбек хонликлари, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусини ўзида мужассам этганлигини таькидлаб ўтдилар.

Бундан ташқари, Конституция ҳар бир инсон, фуқаронинг ҳуқуқий хулқ-атворини белгилаб беради. Уни билмай туриб, ҳуқуқий маданиятга эришиб бўлмайди. Шу маънода, Конституция ҳуқуқий маданият асоси, миллий қонунчилик негизи эканини, Конституцияга садоқат Ватанга ва ўз халқига садоқатни келтириб чиқаришини инобатга олиб, Асосий Қонунни ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратгани айниқса диққатга сазоворлигини билдирди. Чунки, аслида ҳам, Конституция ҳуқуқий билимлар биносининг пойдевори эканлиги шубҳасиз.

Шу билан бирга, асосий Қонунимиз кўплаб демократик давлатларда конституциявий қурилиш соҳасидаги илғор тажрибанинг энг яхши жиҳатларини, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг умумэътироф этилган нормалари ҳамда мазкур соҳадаги бошқа халқаро ҳужжатларга асосланган инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, эркинлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш механизмини ўзида мужассам этган.

Шунингдек, тадбир давомида сўз олганлар, Асосий Қонунимизнинг энг муҳим хусусиятларидан бири Конституциямиз асосини давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган ривожланишнинг машҳур беш тамойилини ўз ичига олган “ўзбек модели” ташкил этишини ва бу тамойиллар иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини ўз зиммасига олиши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш ва ислоҳотларни босқичма-босқич, тадрижий амалга оширишдан иборатлигини санаб ўтишди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб олдилар.