Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

“Конституция –бахтимиз пойдевори”


Қарши шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида Конституциямизнинг 20 йиллигига бағишланган “Конституция-бахтимиз пойдевори” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этган мазкур кўрик-танловда туман босқичларида ғолиб чиққан мактаб ўқувчилари иштрок этди.

Танловда энг яхши иншо муаллифи-Қарши шаҳридаги 7-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Мадина Узоқова фахрли биринчи ўринни эгаллади. Тасвирий санъат йўналишида Қарши шаҳридаги 42-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Кармон Боймирзаев биринчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.