Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Аҳоли ҳуқуқий саводлигини оширишда ОАВ ўрни


Навбатдаги манзил Қашқадарё вилояти бўлди. Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева ҳудудда фаолият юритаётган босма ва электрон ОАВ вакиллари, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати ходимлари, блогерлар билан учрашди. Унда медиа ҳамжамиятининг жамоатчилик назоратини амалга оширишда фейк ва турли ахборот хуружларига қарши курашиш, медиа ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш, ҳуқуқий манбалар билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз борди. Тадбирда тизимдаги янгиликлар, адлиянинг асосий вазифалари, очиқлик ва шаффофлик, қонунийликни таъминлаш борасидаги фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди.



Мулоқот давомида соҳага оид материалларни ёритишда қонунийлик, холислик ва объективликни таъминлаш, танқидий материалларга тезкорлик билан расмий муносабат билдириш, медиа маконда ахборот хизматларининг ўрни ва ролини янада кучайтириш юзасидан таклиф, тавсиялар берилди.

Шунингдек, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ўрол Останов ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Тадбирдан сўнг Қарши шаҳар Давлат хизматлари маркази ҳамда Қарши шаҳар никоҳ уйига пресс-тур уюштирилди.

Пресс-тур тизимдаги ислоҳотлар, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги ишлар билан яқиндан танишиш имконини берди.