Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Танлов ғолибларига 175 миллионлик мукофот пуллари ундириб берилди


Шаҳрисабз шахар адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 -йил 9-сентябрдаги «Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тиллари ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрсида»ги 562-сон қарори талабларига риоя этиш аҳволи таҳлил қилинди.

Ўтказилган таҳлил жараёнида шахар халқ таълими бўлими томонидан мазкур қарор бўйича шаҳар миқёсида жорий йилда Хорижий тилларни ўқитиш бўйича «Энг яхши мактаб» танловининг биринчи босқичи ўтказилган бўлса-да, шаҳар миқёсида биринчи ўринни эгаллаган 11-сонли мактабга 100 млн сўм, иккинчи ўринни эгаллаган 6-сонли мактабга 75 млн сўм, энг яхши мактабларга жами 175 миллион сўм бир марталик мукофат пуллари тўлаб берилмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 9-сентябрдаги «Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорй этиш тўғрсида»ги 562-сон қарорининг 2-бандида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни 2021-йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида, 2022-йилдан бошлаб эса Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим элиладиган талабномага асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат буюджети параметрларида қўлланилади.

Адлия аралашуви билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 9-сентябрдаги 562-сон қарори ижроси юзасидан киритилган тақдимнома натижасида шаҳар ХТБ томонидан шаҳардаги биринчи ўринни эгаллаган 11-сонли мактабга 100 млн сўм, иккинчи ўринни эгаллаган 6-сонли мактабга 75 млн сўм жами 175 миллион сўм бир марталик мукофат пуллари тўлаб берилиши таъминланди.

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими