Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Хусусий мулк ҳимояси: низолар фақат суд томонидан кўрилади


Бугунги кунда қонунчилигимизда бўлаётган кўплаб ўзгаришлар хусусий мулк ҳуқуқини таъминлашга қаратилган бўлиб, мазкур янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хусусий мулк эгаларига кенг имкониятлар яратади.

Хусусан, жорий йилнинг 24 август куни Президенти томонидан «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-198-сон Фармони қабул қилинди. Унда хусусий мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклашни назарда тутувчи, мулкий муносабатларда бозор иқтисодиёти тамойилларини тўлиқ жорий этишга тўсқинлик қилувчи кўплаб талаб ҳамда чекловлар бекор қилинди.

Мазкур Фармонда, энг қувонарлиси, фуқаролик судларида мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) давлат божини тўлашдан озод қилиниши, бунда даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, ундан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда давлат божи ундириш белгиланди.

Илгари фуқаролар томонидан низоларни суд тартибида ҳал этиш зарур бўладиган бўлса, давлат божи учун маблағ тополмасликлари натижаси низолар йиллар давомида ҳал бўлмасдан қолар ёки давлат ташкилотларига мазкур масалаларда мурожаатлар кўплаб келиб тушар эди.

Эндиликда, мулкий низолар судлар томонидан кўриб чиқилиши ва якуний қарор қабул қилинишига кенг йўл очилди десак янглишмаган бўламиз.

Э.Исмоилов,
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи