Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Қашқадарёлик уч опа-сингилнинг 16 йиллик муаммоси ҳал этилди


Китоб тумани Обиканда қишлоғида истиқомат қилувчи опа-сингиллар: 2006 йилда туғилган Дилноза Нурмаҳматова, 2005 йилда туғилган Гулзира Нурмаҳматова, 2009 йилда туғилган Наргиза Нурмаҳматовалар мактаб ўқувчиси. Онасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати, никоҳ гувоҳномаси бўлмаганлиги боис қизларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларини ўз вақтида ололмаган. Турмуш ташвишлари, эътиборсизлик билан бўлиб ота-онанинг фарзандларига ҳужжат олиши зарурлиги ҳам эсларидан чиқиб кетган, дея ёзмоқда Қашқадарё вилояти Адлия бўлими.

— Китоб туман ФҲДЙ бўлимига қизларим учун ҳужжат олиш масаласида мурожаат қилдим, — дейди қизларнинг онаси Бахтинисо Жўраева. — Қизларимга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш борасида керакли ҳуқуқий маслаҳат беришди. Кейин туғруқхона бош шифокори номига ариза ёзиб бердим. Вилоят архивидан шу вақтгача туғилганлик далолатнома қайд этилмаганлиги ҳақидаги маълумотномаларни электрон тарзда ҳеч қаерга чиқмасдан олишда кўмаклашишди. ФҲДЙ бўлимига оталикни белгилаш ҳақидаги аризамиз асосида ФҲДЙ бўлими ходимларининг амалий ёрдами билан 16 йил деганда, кечикиб бўлса-да фарзандларимга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олдим. Раҳмат сизларга, жуда хурсандмиз.