Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Бепул ҳуқуқий маслаҳат тадбирлари давом этмоқда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳар бир уйга” шиори остида уйма-уй юрган ҳолда, аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ишлари давом этмоқда.

Муборак туман адлия бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда "Тонг" ва "Кўҳнашаҳар" МФЙларда яшовчи моддий ёрдам ва кумакка муҳтож бўлган, маҳалла "Темир дафтарига" киритилган фуқароларнинг яшаш уйларига борилиб, уларни қизиқтираётган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда "Кунчиқар" ва "Зиёкор" МФЙларда яшовчи моддий ёрдам ва кумакка муҳтож бўлган, маҳалла "Темир дафтарига" киритилган фуқароларнинг яшаш уйларига борилиб ўрганиб чиқилди ва 1 та ариза адлия бўлими иш юритувига қабул қилинди ҳамда қолган 15 та хонадонда яшовчиларни қизиқтираётган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бу каби тадбирлар тизимли равишда давом этирилади.