Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Пандемия даврида нотариал идораларнинг фаолияти...


Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо қилишга қаратилган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар изчил амалга оширилиб, муайян натижалар қўлга киритилаётгани таъкидланди. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мустаҳкам ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилиб келмоқда.

Фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашда адлия органлари томонидан ҳам ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан пандемия даврида нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш юзасидан кўрсатув тайёрланди.

Кўрсатувда бошқарма бошлиғи ўринбосари Х.Насимов томонидан нотариат соҳасидаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берди, Адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал архив мудираси Г.Каримова томонидан архив ҳужжатларини бериш тартиблари ҳамда Қарши шахарида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Кенжаева томонидан пандемия даврида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш тартиблари ҳақида батафсил маълумот берди.   

Кўрсатув давомида фуқароларнинг талаблари ва нотариусларга бўлган эҳтиёжинии инобатга олган ҳолда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёни қабул қилинганлиги, мазкур қарорга мувофиқ нотариуслар карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига ва ишлаётган нотариуслар сонини кўпайтирилишига рухсат берилганилиги ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳам ўз фаолиятини бошлаганлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки
e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти мавжудлиги, шунингдек, e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш
ва нотариус калькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилди.

Бу фуқароларни нотариал идораларга келиб навбат кутишини ҳамда ортиқча вақтини, харажатларини сарф қилмасликлари учун қўлайликлар яратилмоқда.