Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди


Айни пайтда юртимизда пахта терими авжида. Жорий йилда мазкур жараённи тартибли ташкил этиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан қатор ишлар олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан мажбурий меҳнатга барҳам бериш, мажбурий меҳнат учун жавобгарликнинг қатъийлиги бўйича фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш мақсадида жойларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Қамаши туманида фермер хўжаликлари, отряд раҳбарлари ва бошқа масъул шахсларга ҳеч ким пахта теримига мажбурий ҳолатда жалб этилиши мумкин эмаслиги, шунингдек улар ўртасида тузилган фуқаролик ҳуқуқий шартноманинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.