Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Иш стажи ҳисобга олинадиган бўлди


Фуқароларнинг Конституция нормаларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналади.

Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, туманнинг “Уламжи” МФЙда яшовчи фуқаро П.М.нинг мурожаатига асосан ўрганиш ўтказилиб, натижада унинг манфаатини кўзлаган ҳолда Маъмурий ишлар бўйича Яккабоғ туман судига ариза киритилди.

Суднинг қарорига асосан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Яккабоғ туман бўлими томонидан 2020 йил 16 сентябрда чиқарилган қарор ҳақиқий эмас деб топилиб, фуқаро М.П.нинг 2002-2005 йилларда Яккабоғ туман Комхоз ташкилотида ишлаган йиллардаги иш стажини белгилаш ҳамда пенсия миқдорига қўшиш мажбурияти юкланди.