Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

“Биз мажбурий меҳнатга қаршимиз!” - мажбурий меҳнатга қаратилган мониторинглар ва тарғибот тадбирлари давом этмоқда...


Кеча сайтимиз орқали хабар берганимиздек, вилоят адлия ҳамда бандлик бошқармаларининг масъул ходимлари билан биргаликда терим бўлаётган фермер хўжаликларининг дала майдонларида мажбурий меҳнатни олдини олиш, вояга етмаганлар меҳнатидан фойдланиш тақиқланганлиги ва терим мавсумидаги бошқа долзарб масалалар бўйича кунлик мониторинглар ўтказиб келинмоқда.

Бугун ҳам мониторинг ва тарғибот тадбирлари давом эттирилиб, ишчи гуруҳ аъзолари Миришкор туманидаги “Музаффар Обод юксалиш”, Косон туманидаги “Пўлатов Ғуломиддин”, Қарши туманидаги “Эргаш”, Муборак туманидаги “Эштурди Жўраев”, Касби туманидаги “Дустмурод Эшонқулов”, Ғузор туманидаги Мулла Фузайл” ва Шаҳрисабз туманидаги “Рахмонов Сухайл” фермер хўжаликларида терим мавсумида иштирок этаётган теримчи ва масъулларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бу йўналишдаги ишлар тизимли давом эттирилади.