Янгиликлар
Адлия органлари ва муассасаларида ходимларни ишга қабул килиш тартиби
АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИДА ХОДИМЛАРНИ
ИШГА ҚАБУЛ КИЛИШ ТАРТИБИ
Умумий коидалар
Адлия органлари ва муассасаларига жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий полати ва мансаб мавқеи, динга булган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублигидан қатъи назар, узининг касбий, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соглигига кура адлия органлари ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир булган Узбекистон Республикаси фуқаролари ёки Узбекистон Республикаси Президентининг алохида қарорлари билан урнатилган тартибда хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги булмаган шахслар қабул қилинади.
Куйидагилар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
ун олти ёшга тулмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда булса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита буйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта хужжатлар ёки била туриб ёлгон маълумотлар тақдим этган булса;
судланганлик холати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
қонун хужжатларида белгиланган бошқа холатлар.
Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш буйича танлов адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар таркибини ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соглигига кура юклатилган вазифа ва функқияларни бажаришга лаёқатли булган ходимлар билан таъминлаш мақсадида утказилади.
Танлов адлия органлари ва муассасаларининг рахбарлари томонидан ташкил этиладиган камида 5 нафар ходимларидан иборат махсус комиссия томонидан меритократия, очиқлик ва мустақиллик тамойиллари асосида утказилади.Келишувга асосан хуқуқни мухофаза қилувчи органлар, суд ва нодавлат нотижорат ташкилотлари хамда жамоатчилик вакиллари комиссия таркибига киритилиши мумкин.
Махсус комиссия йигилиши аъзоларининг камида 2/3 (учдан икки) қисми қатнашган тақдирда ваколатли хисобланади.
Танлов боскичлари
Танлов қуйидаги босқичлардан иборат
1. Буш иш урнига хужжат топширган номзодларни дастлабки урганиш;
2. Тест синови;
3. Номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан сухбат утказиш;
Танлов жараёнлари утказилаётган жойда Махсус комиссия аъзолари, Ишчи орган вакиллари ва номзоддан ташқари бегона шахсларнинг хозир булишига рухсат берилмайди.
Танловда иштирок этиш учун талаблар
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ариза (иловага мувофиқ) билан тегишли адлия органи ёки муассасасига мурожаат қилади ва қуйидаги хужжатлар илова қилинади:
ходимнинг шахсий варакаси (суровнома ёки маълумотнома-объективка иловага мувофик );
дипломнинг нусхаси, чет элда укиган булса, дипломи нострификақиядан утганлигини тасдикловчи гувохнома, олий ёки урта махсус, касб-хунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
номзоднинг паспорт нусхаси.
Ариза ва унга илова килинган хужжатлар электрон шаклда юборилиши хам мумкин.
Танлов жараёни
Танлов бошлангунга кадар Ишчи орган томонидан номзоддан соглиги холати суралади. Узини ёмон хис килаётганидан шикоят килган номзодлар танловга куйилмайди. Бундай холатда далолатнома тузилади ва унга навбатдаги танловда иштирок этиш хукуки тушунтирилади.
Ишчи орган Махсус комиссия аъзолари ва номзодларга вакант лавозимлар хакидаги эълон жойлаштирилган жой ва сана, хужжатларни топшириш муддатлари, танловда иштирок этиш учун келиб тушган аризалар сони, шундан рад килинганлар ва уларнинг сабабларини хамда танлов куни хозир булган номзодларнинг руйхатини укиб эшиттиради.
Тест синови:
Тест саволлари 30 тадан савол, хар бир саволга 4 та (“А”, “B”, “C”, “D”) жавоблардан иборат.
Тест саволлари соха хусусиятини инобатга олиб урта махсус ёки олий таълимнинг тегишли йуналишидаги фанларнинг укув дастурларига мувофик, мантикий фикрлаш, ахборотни тизимга солиш, уни тахлил килиш ва умумлаштириш, конуниятлар топиш, амалий микдорий масалаларни ечиш кобилиятини бахолашга каратилган саволлардан иборат булади.
Ишчи орган томонидан номзодга тест синовлари утказишнинг кискача максади, мазмуни ва тартиби тушунтирилади. Шундан сунг, номзодга тест саволлари вариантини танлаш учун таклиф килинади ва белгиланган шаклдаги жавоблар варакаси таркатилади. \ар бир жавоб варакаси Махсус комиссия раиси томонидан тасдикланган булиши лозим.
Номзодга тест саволларига жавоб бериш учун 30 дакика вакт берилади.
Хар бир тест саволига факат битта жавоб белгиланиши лозим. Жавоблар варакасининг тугри тулдирилиши учун номзод шахсан жавобгар хисобланади.
Тест саволларига жавоб бериш жараёнида номзодларга куйидагилар такикланади:
конун хужжатларидан, маълумот берувчи ва махсус адабиётлардан, хар кандай турдаги техника воситаларидан ёки бошка материаллардан (маълумотлардан) фойдаланиш;
бошка шахслар билан сухбатлашиш;
жавоблар варакасини топширгунга кадар тест саволлари утказилаётган хонадан рухсатсиз ташкарига чикиш.
Мазкур талабларга риоя килмаган номзод тест жараёнини утказиш тартибини бузган деб топилади ва уни танловда катнашишдан четлаштириш учун асос булади ва белгиланган шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади ва комиссия аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.
Жавоблар варакаси синов учун белгиланган вакт тугагунга кадар ёки тугаши билан синов кузатувчиси булган Ишчи органга топширилади.
Ишчи орган талабгордан жавоблар варакасини олгандан сунг тест синови натижасида тупланган балларни Комиссия раисига ва талабгорга маълум килади. Бунда, номзодларнинг хар бир тугри жавоби учун бир балл берилади.
Тест синови натижаларига кура камида 70 фоиз саволларга тугри жавоб берган номзод кейинги боскичга, яъни номзоднинг назарий билимлари ва касбий лаёкатини аниклаш юзасидан сухбатга чакирилади.
Сух,бат жараёни:
Номзоднинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш, унинг лавозим касб фаолиятига боглиқ қонунчилик сохаси, умумий қонунчилик асослари, амалиётда куп учрайдиган муаммоли холатлар (казуслар)нинг ечими буйича сухбат утказилади.
Бунда номзод саволлар қуйилган 3 та кутичалардан бир донадан саволларни жами уч саволни тасодифий танлаш йули билан олади. ^утичадан олинган саволларни узгартиришга йул куйилмайди.
Хар бир кутича ичида 50 тадан саволлар жойлаштирилади.
Номзод тушган саволларга жавоб бера олмаса ёки берилган жавоблар асосида номзоднинг билим даражасини аниқлашнинг имконияти булмаса, Махсус комиссия раисининг рухсати билан қушимча саволлар берилиши мумкин. Кушимча саволлар олдинги саволларга берилган жавобларни аниқлаштириш мақсадида берилиши ва олдинги саволлар доирасидан четга чиқмаслиги лозим.
Номзод томонидан берилган жавоблар аниқ, лунда ва айнан савол мазмуни билан мос булиши хамда битта саволга жавоб бериш давомийлиги икки дақиқадан ошмаслиги лозим. Қушимча саволлар берилган холатларда сухбат давомийлиги яна ун дақиқагача узайтирилиши мумкин.
Тест саволлари ва сухбатда бериладиган саволлар руйхати Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланиб, вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади хамда қонунчиликда, шунингдек жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий хаётида булаётган мухим узгаришлардан келиб чиққан холда хар йили янгилаб борилиши мумкин.
Сухбат натижалари буйича хар бир савол ун баллик тизимда бахоланади.
Жавобларни бахолаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
0 балл - саволга жавоб беролмаслик;
1-3 балл - савол буйича умумий тушунчага эга эмаслиги;
4-7 балл - саволга умумий ёки қисман жавоб бериш;
8-10 балл - саволга тулиқ ва атрофлича жавоб бериш.
Бунда Махсус комиссия аъзоларининг хар бири сухбат натижаси буйича, хар бир савол юзасидан талабгорга белгиланган шаклдаги бахолаш варақасига балл қуяди. Махсус комиссиянинг хар бир аъзоси алохида бахолаш варақасини тулдиради. Бахолаш варақасини комиссиянинг бошқа аъзоларига курсатиш тақиқланади ва балларни узгартиришга йул қуйилмайди.
Сухбат якунлари буйича комиссия аъзолари томонидан номзодга қуйилган баллар умумлаштириш ва уртача балл хисоблаб чиқариш учун Ишчи органга берилади. Ишчи орган томонидан номзодга қуйилган баллар белгиланган шаклдаги жавоблар варақасига қайд қилинади.
Номзод томонидан тупланиши мумкин булган энг юқори баллнинг 56 фоизи ва ундан юқорисини туплаганда номзод лавозимга тавсия этилади. Номзод томонидан тупланиши мумкин булган энг юқори баллнинг 55 фоизидан кам балл туплаганда комиссия аъзолари томонидан номзод сухбатдан утмаган деб эътироф этилади.
Махсус комиссия сухбат натижасига мувофиқ номзодни топширган вакант лавозимдан бошқа бир вакант лавозимга ишга қабул қилишга тавсия қилиш хуқуқига эга.
Номзод томонидан тупланган баллар, бахолаш натижалари хамда комиссия қарори шу куннинг узида танловда иштирок этган номзодларга уқиб эшиттирилади.
Танлов жараёнлари аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади хамда Узбекистан Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляқия қилинади.
Номзоднинг шикоят килиш ҳуқуқи
Танлов натижаларидан норози булган номзод ун кун муддат ичида адлия вазирига, шунингдек судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Танлов тартиби бузилган такдирда ёки коррупқия холатлари хақида хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.