Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Сўраган эдингиз...


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 38-бандида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш тўловнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаганда, болалар болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқини истисно этувчи ёшга тўлганда, бола парвариши бўйича нафақа олувчи она ишга чиққанда, доимий яшаш жойи ўзгарганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг ушбу тўловларга эҳтиёжмандлиги йўқлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланганда ва фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатган бузилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланган ҳолларда тўхтатилиши белгиланган.
            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
10 майдаги 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйиш белгиланган.
          Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси биринчи қисмида меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, (бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно) базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.

                                          Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

                                          бўлим бошлиғи Э.Исмоилов