Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Пандемия шароитида тадбиркорларга берилган айрим солиқ имтиёзлари


Пандемия шароитида тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача ЯТТ учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилади.

Ўз фаолиятини тўхтатган ЯТТга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 1 октябрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи берилди:

айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;

ижтимоий солиқ бўйича – 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан.

вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланиши тўхтатиб турилади, шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди.

2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилади;

айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилар, ушбу солиқни ҳар чораклик асосида ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга.

Коронавирус пандемияси даврида ижара тўловлари бўйича қандай имтиёзлар берилди?

Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилди.

2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар:

умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;

жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;

мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади.

Коронавирус пандемияси даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар учун қандай солиқ имтиёзлари берилди?

2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилган.