Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ижтимоий тадбиркорлик нима?


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини журналист ва блогерларга ҳамда аҳолига тушунтириш, қабул қилиниши назарда тутилаётган қонун лойиҳасининг аҳамиятини етказиб бериш мақсадида ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида лойиҳадан кўзланган мақсад ижтимоий тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни, яъни юридик шахслар ёхуд якка тартибдаги тадбиркорларнинг муайян ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал қилишга ёки уларнинг оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган фаолиятни тартибга солишдан иборат эканлиги таъкидланди.

Ижтимоий тадбиркорлик фаолияти аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш ўринлари, ижтимоий товарлар ва ижтимоий хизматлар билан таъминлаш, аҳолига тиббий буюмлар, дори воситалари ёки ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини таннархида ёхуд таннархидан паст бўлган нархларда сотиш, фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда бошқа ижтимоий мақсадларни кўзлаган фаолиятдан иборат эканлиги юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан имтиёзлар ва преференциялар тақдим этиш, ижтимоий лойиҳа харажатларини субсидиялаш, давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий корхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, маслаҳат бериш, методик ёрдам кўрсатиш ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш каби шаклларда қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Тадбир давомида иштирокчиларга қонун лойиҳаси regulation.gov.uz да эълон қилинганлиги, лойиҳа билан батафсил танишиб, ўз фикр ва мулоҳазалар билдирилиши мумкинлиги тушунтирилди.