Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Радио эфирида: инсон ва қонун


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича доимий равишда оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинмоқда.

Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш, Нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлимлари томонидан янги қабул қилинган ҳамда соҳа фаолиятига оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан “Олтин воҳа” радиосининг “Инсон ва қонун” дастурига интервью берилди.

Интервьюларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
26 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4652-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 409-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги “2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 545-сонли қарорлари ҳамда нотариат соҳасидаги янгиликлар бўйича маълумотлар берилди.