Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринлар тўғрисида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринлар тўғрисида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади.

Қарши туман адлия бўлими ҳузиридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази:

 -Манзили Ровот МФЙ Амир Темур кўчаси Қарши туман Давлат хизматлари маркази биноси.

- Марказ бошлиғи (1 та штат);

- етакчи юрисконсульт (2 та штат)

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- олий юридик маълумот;
- давлат тилини яхши билиш (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);
- юклатилган вазифаларни бажара олиш, қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри қўлланишини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;
- ҳужжатлар лойиҳаларини (шартномалар, буйруқлар, хулосалар ва бошқалар) тайёрлаш ва расмийлаштириш
- Марказ бошлиғи лавозими учун, қоида тариқасида, камида 5 йиллик, етакчи юрисконсульт лавозими учун 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.
Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги тўловлар таъминланади:
- ойлик иш ҳақи – 2,5 млн. сўмдан 3,5 млн. сўмгача. Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати бўйича қўшимчалар бериб борилади;
- 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида);
Бундан ташқари:
- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
- илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадиш лозим.
1. Ариза, номзоднинг намунадаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
3. Номзоднинг олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма-Ўзбекистон Республикаси олий таълим муасасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун.
4. Номзоднинг олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ва Тошкент давлат Юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессмонал ўқитиш марказида юридик мутахасислик бўйича қайт тайёрлаш курсларини тамомлаганлик тўғрисида дипломдан нусха-олий юридик маълумот тўғрисида дипломга эга бўлмаганлар учун.
5. Агар номзод хорижда таълим олган бўлса, хорижда ўқишни тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари.
6. Меҳнат фаолиятига оид маълумотларни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (асли танишиш учун сўралиши мумкин).
7. Меҳнат фаолиятидаги ютуқларга оид ҳужжатлар (фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, сертификат ва ҳок)-агар мавжуд бўлса.


Талабгорлар мазкур ҳужжатларни 10 кун давомида шахсан ёки qashqadaryo@adliya.uz электрон почта орқали тақдим қилишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ҳужжатларни 2020 йил 27 сентябрь кунига қадар Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси кадрлар бўлимига тақдим қилишлари лозим.

Мурожаат учун телефон: 0 375- 221-26-69

Анкета наъмунаси