Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Нотариат соҳасидаги ислоҳотлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сон Фармони билан мамлакатимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати даражасини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2020 йил 1 январдан мол-мулк билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бекор қилинди.

- қурилиши тугалланмаган уй-жойларни бошқа шахсга ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсатини олиш;

- васийликдаги шахс номидан мол-мулкларни ижара (аренда)га беришда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатини олиш (бу ҳақда васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор этиш шарти билан).

Шунингдек, 2019 йил 1 октябрдан — транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани;

Мазкур Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сон Қонуни билан 2020 йилдан қуйидаги нотариал ҳаракатлар жорий этилди.

фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш (гувоҳларнинг кўрсатувларини ёзиб олиш, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ва гувоҳлантириш, экспертиза тайинлаш, Интернет тармоғидаги фактларни тасдиқлаш);

фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, шу жумладан мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариш;

яратилган муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш.

Бундан ташқари, мазкур Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 156-сон Қарорига кўра давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилинди. Вилоятимизда фаолият юритаётган 48 нафар давлат нотариал идоралари нотариуслари хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар этиб қайта ташкил этилди.

Нотариал идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда ягона нотариал амалиётни таъминлаш чораларини кўриш, нотариал идоралар фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, ижобий иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда нотариусларга услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси, вилоятларда Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

Мазкур Ислоҳотлар негизида фуқароларни ҳуқуқий хизмат кўросатиш соҳасида анча қулайликлар яратилди. Нотариат соҳасида низоларни камайишига, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқароларни кунлаб, соатлаб навбат кутиб қолишининг олди олинди. Нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда тарафларни бармоқ излари сканер қилиниши ҳамда айрим нотариал ҳаракатларни мажбурий аудио-видеога олиниши натижасида нотариат соҳасидаги низолар ҳамда мурожаатлар ҳам камайди.

Шунингдек, Республика миқёсида кучайтирилган карантин даврида ҳам вилоятимизнинг ҳар бир туманидан бир нафардан нотариус фуқароларга нотариал хизматларни кўрсатиб келишди. Ҳозирда пандемия шаройитида ҳам нотариусларимиз томонидан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фуқароларимизга узлуксиз ва сифатли нотариат соҳасида хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

 

Вилоят адлия бошқармасининг

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат

томонидан тартибга солиш

бўлими етакчи маслаҳатчиси                                                 О. Бўриев