Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш


Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатишга оид муносабатларЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сонли қарори билантасдиқланган Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомда ўз аксини топган.

Низомнинг 2-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар), шунингдек диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари диний ташкилотлар деб эътироф этилади.Диний ташкилот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ёки унинг жойлардаги органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейингина юридик шахс мақомига эга бўлади ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Низомда диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилишиназарда тутилган.

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи ундирилиши назарда тутилган бўлиб, унинг миқдори диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараварини, бошқа диний ташкилотлар учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварини ташкил этади.

Диний ташкилотлар шартли равишда учта турга ажратилган бўлиб, булар диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари, диний таълим муассасалари ҳамда бошқа диний ташкилотлар ҳисобланади. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун кўрсатилган учала диний ташкилотлардан ҳам
ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган мазкур Низом билан белгиланган шаклга мувофиқ ариза ҳамда тегишли бошқа ҳужжатларни тақдим этиш лозим бўлади.

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати талаб қилинади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидава давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорлардан бири қабул қилинади.

Қуйидаги ҳолларда диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:

диний ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи, маънавияти ва аҳлоқига қасд қилиш мақсадига эга бўлса;

диний ташкилот устави қоидалари ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунига ёки бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низом талабларига зид бўлса;

диний ташкилотни тузишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилган бўлса;

диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаганда.

Диний ташкилотни қайта рўйхатдан ўтказиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида амалга оширилиши Низомда белгилаб қўйилган.

 

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

нодавлат нотижорат ташкилотлари

бўлими бошлиғи А. Худайбердиев

Бўлим катта маслаҳатчиси Э. Дустов