Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Муаммо, ечим ва самара


Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишларини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2016 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганлиги ҳам бу борадаги ишларни янада самарали бўлишига олиб келди.

Ушбу сана муносабати билан Қашқадарё вилоят юридик техникуми ташаббуси билан вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон ёшлари ишлари агентлиги Марказий аппарати ва “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Ёшларга оид давлат сиёсати: муаммо, ечим ва самара” мавзусида онлайн конференция ташкил этилди.

Конференцияда Қашқадарё вилоят юридик техникуми директорининг ёшлар масалалари бўйича директор ўринбосари Н.Назарова, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Н.Сатторова, Ўзбекистон ёшлар ишлари агенлиги Марказий аппарати бўлим бошлиғи А.Алимов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф.Зайниев сўзга чиқиб мавзу юзасидан тавсия ва таклифларини билдиришди. Шунингдек, конференция давомида Қашқадарё вилоят юридик техникумининг ўқитувчи ва ўқувчилари ўзларининг фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этишди.

Мамлакатимизда ёшлар сиёсатининг амалга оширилиши, “Ёшлар парламентини” ташкил этилиши ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватланиши борасидаги мулоҳазалар конференция диққат марказида бўлди.