Янгиликлар
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиниши таъминланди
Касби туман адлия бўлимига “Оққамиш” МФЙ, 2-митти туман, 3-уй, 30-хонадонда яшовчи фуқаро Х.М. ариза билан мурожаат қилган.
Фуқаро ўз мурожаатида марҳум синглисининг икки нафар вояга етмаган фарзандлари 2004 йил 24 январда туғилган қизи Х.М. ва 2011 йил 13 май куни туғилган ўғли Х.О. ларни туман ҳокимининг 2020 йил 27 февралдаги HQ-293/02-сонли қарорига асосан ҳомийлик ва васийликка олганлигини, жияни Х.М.ни туғилганлиги ҳеч қаерда қайд этилмаганлигини билдирган.
Туғилганлик гувоҳнома олиш учун туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилганида, жияни 16 ёшдан ўтганлиги сабабли туғилганлик ҳақида гувоҳномани фақат суд орқали олиш мумкинлигини билдирганлиги сабабли гувоҳнома олинишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Туман адлия бўлими томонидан ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Х.М.ни туғилган вақтини белгилаш ва фуқаро Х.М.ни марҳум Х.М. дан туғилганлик фактини белгилаш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига ариза киритилди.
Суд аризани қаноатлантириб, фуқаро Х.М.га туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиниши таъминланди.