Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Қонунчиликдаги янгиликлардан хабардормисиз?


“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти

Қонуннинг мақсади Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунга кўра Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллардан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.

Махсус комиссиялар фаолияти

Махсус комиссиялар маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини ҳамда ҳокимларнинг илтимосномаларини кўриб чиқиш ҳамда давлат экспертизасидан ўтказиш мақсадида ташкил этилади.

Комиссиялар Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашиҳамда ҳокимлар томонидан ташкил этилиши мумкин.

Комиссияларнинг ишлаш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Комиссия таклиф ёки илтимосномани бир ой ичида кўриб чиқиб, давлат экспертизаси якунларига кўра хулоса тайёрлайди.

Алоҳида ҳолларда хулосани тайёрлаш муддати комиссияни ташкил этган давлат органларининг қарори билан бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Салбий хулоса чиқарилган тақдирда, тақдим этилган материаллар маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ёки илтимоснома тайёрлаган давлат органига маромига етказиш учун қайтарилади.

Қуйидаги маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш ва тугатиш, чегараларини ёхуд бўйсунувини ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Олий Мажлис томонидан амалга оширилади:

вилоятларни;

республика бўйсунувидаги шаҳарларни;

вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларни, вилоятлар туманларини, Тошкент шаҳар туманларини ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларини (тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимининг илтимосномаси асосида).

Шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ва тугатиш ҳамда чегараларини ўзгартириш тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилади.

Маъмурий марказларни белгилаш ва кўчириш тартиби

Вилоятларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Олий Мажлис томонидан тегишли вилоятлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Вилоят туманларининг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси чегаралари унинг розилиги билан Жўқорғи Кенгеснинг қарори асосида Олий Мажлис томонидан ўзгартирилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикасида туманларни, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларни ва шаҳарларда туманларни тузиш ва тугатиш Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Олий Мажлиснинг розилиги билан Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш Олий Мажлиснинг розилиги билан Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш, туман бўйсунувидаги шаҳарларни, шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш ва чегараларини ўзгартириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.