Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Устамалар тўлаб берилди


Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан туман туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этиш аҳволи таҳлил қилинди.

Таҳлиллар натижасига кўра, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг 26 нафар ходимларининг жами 25 582 941 сўм кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига устамалар бюджет маблағларидан ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ тўланмаганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига тақдимнома киритилди.

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни бўлим томонидан барча ходимларга устамалар тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.