Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Бешта муҳим ташаббус: ёшлар масалалари ва хотин - қизлар бандлиги


Бешта муҳим ташаббус: ёшлар масалалари

ва хотин - қизлар бандлиги

Барчамизга маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизини
14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратиб келинмоқда. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш давлатимиз эътиборида турган долзарб масала ҳисобланади.

Ёшларимиз қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. Ёшларимиз қанчалик билимли бўлса, давлатимиз ҳам шунчалик қудратли бўлади.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилда ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди. 

Булар ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш. 

Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. 

Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

Ана шу эзгу ғояларни амалга ошириш юзасидан қисқа вақт ичида мамлакатимизда жуда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Туман ва шаҳарлар кутубхоналарига 100 минглаб нусхаларда бадиий адабиётлар етказиб берилди. Мусиқа ва санъат мактаблари чолғу асбоблари, спорт объектлари жиҳозлар билан таъминланди.

 Китобхонлик тарғиботи буйича бутун давлат миқёсида тадбирлар ўтказилди, биргина китобхонлик танловлари жуда кўп ёшларимизда китобхонликка қайтадан мухаббат уйғотди. IT паркларининг ташкил этилиши эса ёшларимизни дунё билан юзлашишига катта имкониятдир.

Ана шу яратилган имкониятларга қарамасдан ёшлар ва хотин қизлар ишсизлиги масаласи муҳим масала сифатида давлатимиз томонидан кескин муҳокама қилинмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ишсизларнинг 732 минг нафарини ёшлар, 834 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этаётганлиги ачирарлидир.

Ёшлар муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида жорий йил
30 июнда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди.

Ушбу фармонга мувофиқ, ёшлар сиёсатини юритишда давлат идоралари олдига масала қўя оладиган, зарур ваколат ва молиявий ресурсларга эга бўлган Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.

Ёшлар агентлигининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилаб берилди:

ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

         ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини амалга оширишда фаол иштирок этиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш;

ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

тарбия муассасаларини тамомлаган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш;

иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларига таълим олиш учун юбориш, халқаро танловларда иштирок этишини таъминлаш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва истеъдодини ривожлантириш;

ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш жараёнларига кўмаклашиш;

ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш, хорижда таълим олаётган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли йўлга қўйиш;

ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор-мамлакатлар ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

         Давлатимиз раҳбари томонидан бешта муҳим ташаббуснинг сўнггиси бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда

Маълум бўлишича, ҳудудларда 20 мингга яқин аёл оғир турмуш шароитида яшайди, шундан кўплари профилактик ҳисобда туради.Бундай салбий вазиятларнинг сабабчиси биринчи навбатда хотин-қизлар ишсизлигидир. Президентимиз томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига 33 минг 380 нафар аёлни ҳаётга мотивациялаш ва касбга ўргатиш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил қилиш вазифаси қўйилганлиги ва бу борада амалга оширилаётган ишлар хотин қизларимизнинг турмуш шароитларини яхшилашда, уларга муносиб турмуш шароитларини яратишда катта аҳамият касб этади.

Хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида 2019-2020 йилларда барча туманларда сендвич панеллардан 195 та тикув-трикотаж корхонаси ташкил этилиши белгиланган. Бу корхоналарни ташкил этиш натижасида хотин-қизлар учун 24 мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилиши таъминланиши, Хотин-қизларни тадбиркорлик марказларида бугунги кунда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларда ўқитиш режалаштирилганлиги ҳам қувонарлидир.

Умуман олганда, давлатимиз томонидан 5 та ташаббус доирасида ёшлар ва хотин- қизлар бандлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳар бир фуқаромизда давлатимизнинг ёрқин келажагига улкан ишонч бағишлайди.

 

 

Рисолат Абдуллаева. Қарши туман

Адлия бўлими бошлиғи