Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Мажбурий меҳнатни бартараф этиш жадаллик билан давом этмоқда


Мажбурий меҳнатни бартараф этиш жадаллик билан давом этмоқда

Мамлакатимизда мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда пахта ҳосилини уюшқоқлик билан териб олиш ишларини ташкиллаштириш бўйича кластерлар (хусусий корхоналар, МЧЖ ва кооперациялар) билан отрядлар ва теримчилар (фуқаролар) ўртасида шартномалар имзоланмоқда.

Бундай тартибда шартномаларнинг имзоланиши мажбурий меҳнатнинг бартараф этилиши билан бир қаторда, иш билан банд бўлмаган аҳолини маълум муддатга бандлигини таъминлаш, иш ҳақи ва бошқа ҳуқуқ ва манфаатларининг таъминланишида ҳуқуқий кафолатнинг яратилишига олиб келмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда вилоят бандлик бош бошқармасига ҳуқуқий кўмак бериб келинмоқда.

Аҳолига давлатимиз томонидан яратиб берилаётган бундай имконият ва шарт-шароитларни тушунтириш, бундан унумли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида жойларда тарғибот ишларини олиб борилмоқда.

Фуқароларга шартнома тузилишининг ҳуқуқий оқибатлари, шартнома шартларига кўра уларнинг ҳуқуқ ва мажубриятлари тушунтирилмоқда.

Шартнома тузилган муддат уларнинг иш стажларига қўшиб ҳисобланиши ва пахта пулларини ҳисоблашда даромад солиғи тадбиқ этилмаслиги таъкидланмоқда.

Қарши тумани “Равот” маҳалласида бўлиб ўтган ушбу жараёнлар вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.