Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Коррупцияга қарши курашиш юзасидан кўрсатув тасвирга олинди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижаси ва самарадорлиги хусусида кўрсатув тасвирга олинди.

Кўрсатув давомида вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришда амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари ёритилди.

Кўрсатув тасвирга олинишида жалб этилган Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан мазкур соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва моҳияти билан бир қаторда улар томонидан коррупция билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар ҳам батафсил ёритилди.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят Халқ депутатлари кенгаши таркибида ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш комиссияси аъзоси томонидан комиссия фаолияти ва коррупцияга қарши курашишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида ўз фикрларини билдирди.

Кўрсатув тез кунларда эфирга узатилиши режалаштирилмоқда.