Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Сиз учун қизиқ!


Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи объектига нималар киради?

 

Жисмоний шахслар учун қуйидаги ер участкалари солиқ солиш объектидир:

1) деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари;

4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;

5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;

6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;

7) тадбиркорлик фаолияти юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.

Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди, 7-бандда кўрсатилганлар бундан мустасно.