Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Даъво аризаси қаноатлантирилди


Нишон туман адлия бўлимига туман “Тоза ҳудуд” ДУК ишчилари
С.Б. ва Э.Ш.лар корхона томонидан иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Туман адлия бўлими томонидан мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида фуқаро С.Б.га 2 537 380 сўм, фуқаро Э.Ш.га 4116655 сўм ҳисобланган иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг манфаатини кўзлаган ҳолда Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига тўланмай қолган иш ҳақларини ҳамда етказилган маънавий зарарни қоплаш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Суд томонидан иш мазмунан кўриб чиқилиб, фуқароларнинг иш ҳақлари ҳамда ҳар бирига 500 000 сўмдан маънавий зарар ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.