Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Мустақиллик – озодлик, тараққиёт ва ёрқин келажак


 

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида тор доирадаги байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Ў.Останов сўзга чиқиб, барча ходимларни энг азиз байрам билан қутлар экан, мустақиллигимизнинг янада бардавом ва мустаҳкам бўлишида ҳар бир ходим ўз вазифасига масъулият ва сидқидилдан ёндошган ҳолда муносиб равишда ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида адлия органлари равнақи учун қўшган ҳиссаси, эришган ютуқларини инобатга олиб адлия бошқармаси ва унинг тизими ходимларига адлия вазири ва бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Байрам тадбири давомида мукофотланганларнинг бир гуруҳи сўзга чиқиб, бундай ғамхўрлик ва эътибор юксак шараф эканлигини, бундан кейин ҳам ўзларининг меҳнат самарадорлиги, зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этиб, Ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшишларини билдириб ўтдилар.