Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган Қарши христиан протестант черкови ҳамда Храм покрова божей матери диний ташкилотлари муаммоларини ўрганиш, фаолиятига оид қонунчилик юзасидан тушунтиришлар бериш ва карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда фаолият олиб бориши юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда диний ташкилотлар устави талабларига, шунингдек мустақиллик байрами арафасида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилиши ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбир давомида миссионерлик, прозелитизм ва диний ақидапарастлик ҳолатлари юзасидан кенг тушунтиришлар берилиб, шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш лозимлиги таъкидланди.