Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Волонтёрлик фаолияти ҳақида нималарни биласиз?


Волонтёрлик фаолияти бу — жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бепул асосда амалга ошириладиган, эркин хоҳиш-иродага кўра бажариладиган, ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган, жамоат учун фойдали бўлган ихтиёрий фаолиятдир.

Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун 2019 йил 2 декабрда қабул қилинган бўлиб, унга кўра волонтёрлик фуқаролар, уларнинг гуруҳлари ёки волонтёрлик ташкилотлари томонидан жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб ихтиёрий фаолиятни амалга ошириш эканлиги белгиланган.

Волёнторлик фаолиятини амалга ошириш учун волонтёрлик фаолиятини биргаликда амалга ошириш мақсадида ўн нафаргача кишидан иборат бўлган шахсларнинг ихтиёрий гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.

Волонтёрлик фаолиятининг мақсадлари жисмоний ва юридик шахсларга, умуман жамиятга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиш, жамиятда фуқаролик нуқтаи назарини, ўзини ўзи ташкил этишни, ижтимоий масъулият, бирдамлик, ўзаро ёрдам бериш ва раҳм-шафқат туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.

Волонтёрлик фаолиятининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

фуқароларни аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган турли хил жамоат фаолиятига жалб этиш механизмларини шакллантириш;

ижтимоий вазифаларни ҳал этишда жамиятга ёрдам кўрсатиш;

волонтёрлик фаолиятини ташкил этишга қаратилган фуқаролик ташаббусларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

аҳолида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш;

фуқаролар томонидан ижтимоий вазифаларни ҳал этиш учун ўзини ўзи намоён этиш ва ўзини ўзи ташкил этиш кўникмаларини олиш.

 

 

Касби туман адлия

бўлими бошлиғи                                                       Ш.Ш.Қудратов