Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Экспортёр корхоналарнинг ҳуқуқий муаммолари ўрганилмоқда


Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида,  ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда адлия органлари муҳим вазифалари ҳисобланади.

Шу билан бир қаторда адлия идоралари томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқий муаммоларини ечишда кўмак кўрсатилмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан вилоятдаги мавжуд 162 та экспортёр корхоналарнинг 133 таси билан экспорт йўналиши билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

 Ўтказилган суҳбатларда экспортёр корхоналарнинг 25 та масаласи вилоят даражасидаги муаммолар эканлиги сабабли тегишли давлат ташкилотларига юборилди.

Хусусан, суҳбатлар давомида кўтарилган муаммоларнинг 15 таси Марказий банк вилоят бош бошқармасига, 7 таси Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг вилоят бўйича масъул ходимига, 2 таси “Ўзстандарт” агентлиги вилоят бошқармасига ва 1 таси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаларига ваколатлари доирасида кўриб чиқиш учун юборилиши таъминланди.

Шунингдек, экспортёр корхоналарнинг 4 та муаммоли масалалари Республика даражасидаги муаммолар эканлигини ҳисобга олиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан Адлия вазирлигига хат киритилди.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада
ҳуқуқни қўллаш амалиётини
ўрганиш бўлими